«Хўжайли» эркин иқтисодий зонасининг экспорт салоҳияти ҳақида МАЪЛУМОТ
«Хўжайли» эркин иқтисодий зонасининг экспорт салоҳияти ҳақида
МАЪЛУМОТ
Худудий корхоналар томонидан маҳсулотлар экспорт қилиш бўйича
Корхоналар томонидан маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича 2023 йил учун экспорт прогнози режаси 4 млн 781 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, шундан, саноат йўналишида 3 млн 431 минг АҚШ доллар, мева сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича 1 млн 350 минг АҚШ доллар миқдорида экспорт режаси белгиланган.
2023 йилнинг январь-ноябрь ойлари учун экспорт режаси 3 млн 950,1 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, амалда 1 млн 954,7 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режага нисбатан 49,5%га бажарилиб келинмоқда.
Саноат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича
Январь-ноябрь ойлари экспорт режаси 2 млн 706,1 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, амалда 1 млн 304,1 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режага нисбатан 48,2% га бажарилиб келинмоқда.
Жумладан: “Эколайн рут” МЧЖ қизилмия кукуни 358,0 минг АҚШ доллар, “Midasiatex Cluster” МЧЖ ип-калава 352,7 минг АҚШ доллар, “XOJELI UN MAXSULOTLARI” МЧЖ ун маҳсулотлари 406,3 минг АҚШ доллар, «Кюнг Донг Слайс» МЧЖ қизилмия илдизи 56,4 минг АҚШ доллар, «Исмайлова Замира Мухтаровна» умумий истеъмол товарларидан 39,1 минг АҚШ доллар, «SIFATLI PRIMA» МЧЖ вата-прима маҳсулотлари 8,2 минг АҚШ доллар, «BEGZAD DAULETBAYEV» МЧЖ умумий истеъмол товарларидан 12,2 минг АҚШ доллар, «ISLAMBEK DAULETBAYEV» МЧЖ умумий истеъмол товарларидан 71,1 минг АҚШ доллар экспорт қилинган.
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича
Январь-ноябрь ойлари экспорт режаси 1 млн 244 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, амалда 650,6 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режага нисбатан 52,3% га бажарилди.
Жумладан: «BEGZAD DAULETBAYEV» МЧЖ томонидан 56,1 минг АҚШ доллар, «ISLAMBEK DAULETBAYEV» МЧЖ томонидан 578,0 минг АҚШ доллар, «URK-AAX» МЧЖ томонидан 16,5 минг АҚШ доллар.
Ноябрь ойи учун экспорт режаси 672,4 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, амалда 29,0 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режага нисбатан 4,3% га бажарилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг IV-чорагига экспорт режаси 4 млн 781 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, IV-чорак якуни билан белгиланган режани 4 млн 854,7 минг АҚШ доллар билан режа 101% бажарилиши кутилмоқда.
Тумандаги экспортёр корхоналар томонидан IV-чоракга экспорт қилиниши кутилиши.
Жумладан: «ISLAMBEK DAULETBAYEV» МЧЖ ва “BEGZAD DAULETBAYEV” МЧЖ 350 минг АҚШ доллар (мева-сабзавотлар Қозоғистон).
«Хўжайли ун маҳсулотлари» МЧЖ томонидан ун маҳсулотини Афғонистон давлатига 500 минг АҚШ доллар экспорт қилиниши кутилмоқда.
“EXIMCORP” МЧЖ томонидан Хитой давлатига 900 минг АҚШ долларлик қизилмия илдизи, “Midasiatex Cluster” МЧЖ томонидан Россия, Туркия давлатларига 1 млн 150 минг АҚШ долларлик ип-калава маҳсулотига экспорт қилиниши кутилмоқда. Жами: 2 млн 900 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши кутилмоқда.