Хўжайли тумани ички ишлар бўлими мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди раиси И.Алланиязов томонидан учрашув ўтказилди
Хўжайли тумани ички ишлар бўлими мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди раиси И.Алланиязов томонидан учрашув ўтказилди.
Хужайли тумани ИИБ бўлинма бошлиқлари, ИИБ терговчилар ва суриштирувчи, ИИБ ҲХ ХПБ бошлиғи, профилактика (катта) инспекторлари, туман прокуратура, Адлия бўлими ва Ёнғин хавфсизлик бўлими ходимлари ва адвокатлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берилди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди раиси И.Алланиязов иштирокчиларига “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш” тўғрисида 2023 йил 27 сентябрь кунги Ўзбекистон Республикаси 869-сонли қонунининг мазмуни ва аҳамияти юзасидан иштирокчиларга тушунтириш ишларини олиб борди.
Учрашувда соҳа вакиллари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига судьядан батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлди.