“Алиментга оид қонунчилик ва амалиёт”

мавзусида ўтказилган семинар

Хўжайли тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг шўба рахбари З.Мадаминова, ЖИБ Хўжайли туман судининг раиси И.Алланиязов, Хўжайли тумани мажбурий ижро бўлимининг ижрочиси А.Саимбетов, Хўжайли тумани “Қирқинчи” МФЙ хотин-қизлар фаоли Ш.Адилшаева, “Суенли” МФЙ хотин-қизлар фаоли А.Уразымбетова, “Жан-Қўнғирот” МФЙ хотин-қизлар фаоли У.Раджапова, Хўжайли тумани ИИБ ЖХХ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Г.Турдымуратовалар томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни туманнинг мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мажлислар залида фуқаролар иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-829-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтирилиб, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик маъмурий жавобгарликга тортилишига сабаб бўлиши, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин икки ойдан ортиқ муддатда моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган тақдирда жиноий жавобгарликга тортилишига сабаб бўлиши, ушбу ҳукуқбузарликнинг ва жиноятнинг олдини олиш юзасидан тегишли маълумотлар ва мисоллар келтириб, бу борада доимий равишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.