1-ИЮНЬ «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш күни»
1-ИЮНЬ «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш күни»
Хўжайли туманида ёш келажак авлодни Ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида «БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ» «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРАВОН ЯШАЙЛИК» «МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИДИР» шиорлари остида туманнинг «Қирқинчи» МФЙ да жойлашган 5 сонли МТТда «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш күни»га бағишланган Маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Мудофаа вазирлиги фахрийлари туман МИБ кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Нуронийлар жамғармаси бўлими фаоли П.Джолдасов, Г.Ембергенова, А.Елдесов, Т.Джаксылыков, Ш.Юсупов, тарбиячилар ва тарбияланувчилар иштирок этди. Сўзга чиққанлар ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаётганлиги учун тарбиячиларга яхши тилаклар айтишди. Болаларни байрам билан муборакбод этдилар. Иштирокчилар шундай тинчлик, осойишталик замонда яшаётганликлари учун Президентимизга, Ҳукуматимиз раҳбариятига, Нуронийларимизга, Қуролли Кучлар фахрийларига рахматлар, чексиз миннатдорчилигини эзҳор этишди ҳамда ўзларининг байрам концерт дастурини намойиш қилишди. Байрам сўнгида жажжи болажонларимизга байрам совғалари топширилди.