“Хўжайли” чегара божхона постида махсус-ўқув тактик машғулотлари ўтказилди
“Хўжайли” чегара божхона постида махсус-ўқув тактик машғулотлари ўтказилди
“Пост орқали контрабанда йўли билан кириб келган ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда Фавқулотда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусига бағишлаб ўтказилган ўқув машғулотларида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги, Чегара қўшинлари ҳамда Фавқулотда вазиятлар Давлат қуйи тизими хизматларидан масъул тузилмалар қатнашди.
Ўқув машғулоти давомида “Хўжайли” чегара божхона постига қўшни Туркманистон Республикасидан кириб келган ва юқори радиацион фон қайд қилинган автотранспорт воситасини зарарлантириш ва уни белгиланган тартибда божхона пости ҳудудидан олиб чиқиб кетиш бўйича тадбирлар кетма-кетлиги амалга оширилди.
Хусусан, радиациявий авария ҳолатлари юзага келганда масъул тузилма ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати, хабар бериш тезликлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш корхонасига вақтинча сақлаш ва кўмиш учун топшириш тадбирлари ташкил этилгунга қадар хавфсиз сақланишини таъминлаш бўйича ишлар тизимли амалга оширилди.
Махсус тактик ўқув машқи якунида барча таркибий тузилмалар ҳаракати ва бирдамлигига баҳо берилди.