Жорий йилнинг 15-февраль куни Хўжайли туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида Авғанистондаги уришда иштирок этган Интернацианалист жангавор билан учрашув ташкил этилди
Жорий йилнинг 15-февраль куни Хўжайли туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида Авғанистондаги уришда иштирок этган Интернацианалист жангавор билан учрашув ташкил этилди.
Бунда 1979-1989 йиллар давомида бўлиб ўтган уриш қатнашчиси Жаксимов Кеңесбай Ешбаевич меҳмонда бўлиб, уриш давридаги воқиеалар ҳақида тўхтаб, ҳозирги тинч-тотув замонда яшаётганимизга шукуроналик билдириш, она ватанга содиқ ва ватанпарварлик руҳида хизмат қилиш борасида кенг тушинчалар берилди.
Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази тумани бўлинмаси раҳбари А.Джиенбаев, туман ҳокимлигининг Дин ишлари бўйича бош мутахассиси Д.Бабаниязов, мактаб рахбарият ва ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбирда иштиркочиларга «Шукуроналик» видеолавҳаси намоиш этилиб, унда ўқувчилар ўз тассуротлари ҳакида айтиб, бугинги тинч-тотув замонда яшаётганлиги ҳакида, барча имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклиги тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.