Хўжайли туманида тарғибот ишлари давом этмоқда
📌📌Хўжайли туманида тарғибот ишлари давом этмоқда.
🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожатномасининг мазмун-моҳиятини халқимиз ва ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида тумандаги барча умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига тушинтириш ишлари олиб борилди.
🔰Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Джиенбаев, туман халқ таълим бўлими шуъба рахбари И.Кучкаров иштирок этиб, йилнинг номланиши билан боғлиқ таълим ва мактабгача таълим сифатини яхшилаш одамларнинг инсонларга хос яшашлари учун ижтимоий соҳалардаги муаммоларини бартараф этиш чораларини янада кучайтирилганлиги тўғрисида маъруза қилдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси