«Бир миллион дарахт» акцияси давом этмоқда.

 

2022 йил 18 ноябрь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, «ЎзМТДП», Ўзбекистон экологик партияси ва Хўжайли туманидаги 23-сонли мактаб ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида Хўжайли туманидаги 23-сонли мактаб ҳудудида «Бир миллион дарахт» умуммиллий акцияси ташкил этилди. 

Мазкур “Бир миллион дарахт” умуммиллий акцияси доирасида 150 (бир юз эллик) дан ортиқ кўчатлар ва дарахтларни экиш ишлари олиб борилди. (Мевали кўчатлар ва манзарали дарахтлар экилди).

Дарахтларни экиш ишларида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, «ЎзМТДП», Ўзбекистон экологик партиясидан сайланган туман Кенгаши депутатлари ва 23-сонли мактаб жамоаси иштирок этди. 

Дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашни 23-сонли мактаб жамоаси ўз зиммасига олди.