Алимент тўлашдан қочиб юрган ота 15 суткага қамалди.

Бюронинг Хўжайли тумани бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор У.Қ.дан ундирувчи К.Ж.нинг фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ҳаракатлари давомида алимент нафақасидан 15 млн. сўм қарздорлиги бўлган қарздор У.Қ шу кунга қадар алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 474-моддасига асосан қарздор У.Қга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бюронинг Хўжайли тумани бўлими
Давлат ижрочиси Д.Сейтмуратова.