Фарзанди таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота Қонун олдида жавоб беради

 

Оила кодексида ота-оналар вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгилаб қўйилгани ва бу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота-онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилишига асос бўлади.

Суд қарорини сўзсиз ижро этиш вазифамиз, лекин суднинг хал қилув қарорини ижро қилишдан бўйин товлаш, вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаш мажбуриятларини бажармаслик холатлари кўп учрамоқда.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2018 йил 13 сентябрь кунги қарздор, Т.К исимли шахсдан бир нафар фарзанди таъминоти учун ундирувчи К.Б исимли шахс фойдасига алимент ундириш билан боғлиқ ижро хужжати бюронинг Хўжайли тумани бўлими иш юритувига 2018 йил 21 сентябрь куни келиб тушган ва ижро харакатлари олиб борилган. 

Ижро харакатлари давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб, чет давлатларда юрган қарздорга нисбатан 2019 йил 09 сентябрь куни қидирув эълон қилинган. Олиб борилган қидирув харакатлари давомида жорий йилнинг 09 июнь куни қарздор ота топилди ва июнь ойига қадар жами қарздорлиги ҳисобланиб, тўрланган иш хужжатлари тегишли тартибда Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судига ўтказилди.

Ушбу суднинг 2022 йил 09 июнь кунги қарорига асос, вояга етмаган фарзанди таъминоти учун уч йил саккиз ой давр мобайнида алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474–моддаси билан 

15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

 

МИБ Хўжайли тумани бўлими

Давлат ижрочиси Ф.У.Кудиярова