Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш.

Давлатимиз раҳбари аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар яратиб бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармонига асос, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон Қарор билан тасдиқланган “Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга асос ариза берувчи Архитектура-режалаштириш топшириғини олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этади ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Архитектура-режалаштириш топшириғини олиш учун аризалар ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкинлиги белгиланган.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризалар ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан бири илова қилинади, тегишли равишда туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг бино ва иншоотни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотни қуришга рухсатномаси, «E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома, йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори, объектда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига (эҳтиёжга кўра электр, газ, сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари) уланиш нуқталари ва уларга объектдан уланиш трассалари ўтказилиши зарурати мавжуд бўлса, техник шартлар сўровномага илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Ариза берувчи зарур маълумотларни сўровномага киритганидан сўнг уни ўз электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам сўровнома тасдиқланиши мумкин.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ва инсвойсда кўрсатилган суммани ўз вақтида тўланмаслиги.

Ариза берувчи архитектура-режалаштириш топшириғи бериш рад этилганда рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида архитектура-режалаштириш топшириғини олиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.

Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган ҳисоб-фактурани (инвойс) юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

Ваколатли орган заруратга кўра, объектни жойига борган ҳолда, янги қурилиш учун ажратилган ер участкасини ва қўшимча қурилиш амалга оширилаётган ер участкасини, шунингдек, реконструкция қилиниши зарур бўлган объектни ўрганиб чиқади.

Объектни ўрганиб чиқиш объект ёки унинг қисмлари ва унга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, унга туташ ҳудудлар ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.

         Давлат хизматлари маркази инвойс тушганидан бошлаб реал вақт режимида бу ҳақида ариза берувчини электрон хабардор қилади.

Ариза берувчи инвойс келиб тушгандан сўнг бир ой мобайнида инвойсда кўрсатилган суммани тўлаши белгиланган.

Инвойсда кўрсатилган сумма тўланганлиги электрон тарзда тасдиқланади.

Ваколатли орган аризани кўриб чиқиши давомида заруратга кўра, кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириш талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддати архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш тўлови келиб тушгандан сўнг ҳисобланади.

Инвойсда кўрсатилган тўлов белгиланган муддатда амалга оширилгандан сўнг ваколатли орган архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқади.

Бунда сўровномага техник шартлар илова қилинган тақдирда, ер участкаси (объект)нинг амалдаги жойлашувини ҳисобга олувчи муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларида баён этилган маълумотларни таққослаган ҳолда объект текширувдан ўтказилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг уланиш нуқталаригача ўтказиладиган трассалари белгиланади.

QR-код қўйилган архитектура-режалаштириш топшириғи электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.

 Архитектура-режалаштириш топшириғи расмийлаштирилган куни ваколатли орган Давлат хизматлари марказига ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига архитектура-режалаштириш топшириғини электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази архитектура-режалаштириш топшириғи тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга архитектура-режалаштириш топшириғини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

 

Хӯжайли тумани Адлия бӯлими

Давлат хизматлари маркази

бӯлим бошлиғи А.Ауезимбетов.