Оила-муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозланган, мустаҳкам оила барпо этиш фарзандларни халқга ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш ҳар биримизнинг ватан олдидаги катта вазифамиздир.
Оила-муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозланган, мустаҳкам оила барпо этиш фарзандларни халқга ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш ҳар биримизнинг ватан олдидаги катта вазифамиздир.
Оила кодексида ота-оналар вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгилаб қўйилгани ҳам бу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота-онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилишига асос бўлади.
Бу дегани қанчадан-қанча фарзандлар отасиз ёки онасиз улғоймоқда. Хўш, уларга моддий таъминот талим тарбия беришга ким жавобгар?
Афсуски кўпроқ ёшларимиз орасида оилавий ажримларнинг кўпайишига олиб келмоқда.
Суд қарорини сўзсиз ижро этиш асосий вазифамиз, лекин давлатимиз томонидан олиб борилаётган ҳар қадамдаги ўзгаришлар инсон манфаати йўлида бўлганлиги боис, алимент ундируви билан боғлик ҳар бир ижро ишидаги тарафларни имкон қадар яраштирув чоралари кўрилмоқда.
Жорий йилнинг 27 май куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси 17-бўлим бошлиғи И.Абдуллаев, туман прокурори ўринбосари З.Юлдашов ва Бюронинг Хўжайли тумани бўлими бошлиғи Қ.Ж.Есенбековлар билан биргаликда ўтказилган тадбирда бир нечта оилалар яраштирилди.
Шунингдек, Нукус туманлараро судининг суд буйриғига асосан қарздор С.К дан ундирувчи А.С нинг фойдасига 2 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши Бюронинг Хўжайли тумани бўлимига келиб тушган ва шу куннан бошлаб қарздор алимент пулларин ўз вақтида тўлаб келган ва ундирувчи А.С билан яраштириш ишлари олиб борилган ва ҳозирги кунда бир оила бўлиб яшаб келмоқда, бундан ташқари 3 та оила ярашитирилди.
Хусусан, ишсиз бўлган қарздорларни доимий иш билан таъминлаш ва алимент нафақасини ўз вақтида ундириш мақсадида тадбир давомида, Нукус туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ш.С дан ундирувчи М.С нинг фойдасига 3 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган, қарздор Ш.С ни Хўжайли тумани “Муса Иса Транс Саўда” МЧЖга ишга жойлаштирилди ва бундан ташкари 2 та қарздор иш билан таъминланди.
Афсуски шундай вазиятлар бўладики ўзининг фарзанди таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бош тортадиган оталар ҳам бор. Нукус туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Б.П дан ундирувчи Г.К нинг фойдасига 1 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган, лекин қарздор томонидан шу кунга қадар алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, Ўз.Р Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 474-моддасига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бюронинг Хўжайли тумани бўлими бошлиғи 1-даражали юрист
Қ.Ж.Есенбеков
давлат ижрочиси 2-даражали юрист
С.Ж.Калмурзаева