(Qaraqalpaqsha) 17. Қуйидаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгаларининг исми ва фамилиялари: хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш; истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш; банк фаолиятини амалга ошириш; маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш; фармацевтика фаолияти; кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти; нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти; магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолияти; импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш; давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш.