Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман ҳудудида жойлашган Республика кўп тармоқли болалар санаторияси ва “M.T” МЧЖ раҳбари Ж.А олдиндан тил бириктириб, ушбу санаторияга шартномада кўрсатилган «MODERN» дизайнидаги ҳар хил ўлчамдаги 600,0 млн. сўм пул маблағларига арзон хархлардаги 3 турдаги 218,8 млн. сўмлик этикеткалари бўлмаган гиламлар етказиб берилиб, жами 381,2 млн. сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилиб, суд томонидан айбдор шахслар жазога тортилди ҳамда 381,2 млн. сўмлик бюджетга келтирилган зарар ундирилиши таъминланди.