Хўжайли туманида жойлашган Касб-ҳунар мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўқувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда туман ҳокимлиги мутахассиси Г.Нуримбетова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёнидаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармасининг Хўжайли тумани бўйича бош мутахассиси А.Даўенов Ўзбекистон ХДП Хўжайли тумани Кенгаши раиси Г.Шамуратова иштирок этишди. Учрашувда XXI-аср ОАВ ва ахборот технологиялари ривожланиши натижасида минталитетимизга ёт бўлган урф-одатлар, оммавий маданиятга айланаётган кийиниш маданияти таъсири остида ёшларимиз онги ва тарбиясининг ўзгаришига шу билан бирга ёшларимиз талабчан, сергак бўлиши билан бирга давр талабини тез қабул қилган ҳолда ташқи таъсир ва ғояларга берилувчанлиги, бу эса ёшлар миссионерлик фаолиятининг асосий объекти бўлиб, жамиятнинг эртанги кунини белгилаб берадиган авлод онгини эгаллаш, турли ғоявий тасирлар натижасида асосий иштирокчиларига айланаётганлиги. Шунингдек, бугунги кунда ёшлар ва ўрта ёшдаги эркаклар орасида беўҳшов соқол қўйиш кабиларнинг кўпаётгани, бу эса ўз навбатида вояга етаётган ёшларнинг дунё қараши ва маданиятиша таъсир кўрсатаётганлиги, хотин-қизларнинг миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизга хос бўлмаган бошқа миллатларнинг кийиниш маданиятига тақлидининг ошиб бораётганлиги, ёшларнинг турли ҳил тармоқлар орқали олаётган ахборотлари уларнинг онги ва қалбига таъсир қилаётанлиги баён қилинди.