«3 декабр- Халқаро ногиронлар куни»
Бугун Хўжайли тумани «Дослық» тойхонасида "3 декабр- Халқаро ногиронлар куни"га бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Унда туман ҳокими Ж.М.Ермашев сўзга чиқиб, биз учун ҳар бир фуқаро эъзозда эканлигини таъкидлаб, байрам билан чин қалбдан табриклади. Тадбирда санъаткорлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар, мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган рақслар уларнинг кайфиятини кўтаришга ва ҳаётга бўлган иштиёқини оширишга хизмат қилди. Тадбирга йиғилган барча имконияти чекланган инсонларга қиммат баҳоли совғалар ва яхши кайфият улашилди.