33. Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базасида қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни акс эттириш: овчилик хўжаликлари; ов қилиш тақиқланган жойлар; ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ажратилган квота; овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилган ёввойи ҳайвонлар; муайян ов қилиш жойларида ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги; ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларига нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги; муайян жинсдаги ва ёшдаги ёввойи ҳайвонларга нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги; овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги тузилган барча шартномалар, овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи тугатилган ҳолатлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари; ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома берилган барча шахслар ва рухсатномадаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари; Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир берилган барча рухсатномалар ва улардаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари; Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон-овчилик хўжаликлари томонидан берилган овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари

Skip to content