Хўжайли тумани 1927 йилда ташкил топган, майдони 551,5 км2, туман худудида 18 та маҳалла фуқаролар йиғини, 1 та посёлка фуқаролар ва 7 та овул фуқаролар йиғини мавжуд. Туманда 120,3 минг киши истиқомат қилади, шундан шаҳар аҳолиси 77,2 минг (64,2%), қишлоқ аҳолиси 43,1 минг (35,8%) кишини ташкил этади. Эркаклар сони 65,7 минг (54,6%) ва аёллар 54,6 минг кишини (45,4%) ташкил қилади.