2021 йил 12 октябр куни Хўжайли туманида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактабида «Ёшлар қалбида ёт иллатларга ўрин йўқ» мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Г.Нуримбетова, туман Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси Қ.Рейимбаева иштирок этишди.
Мактабнинг юқори синфда ўқувчи ёшлари билан ўтказилган учрашувда ёшларнинг бугунги кундаги қизиқишлари билан бирга оммавий маданият ниқоби оситида кириб келаётган, ёшлар томонидан ўзлаштирилаётган кийиниш маданияти, оиладаги қадриятларимизга ёт бўлган ёшларимиздаги хулқ-отвор тўғрисида сўз юритилиб, бунинг натижасида ёшларимиз жиноят сўзининг маъносини тушунмасданоқ кўпгина хуқуқбузарликларни содир қилаётганликлари, шу билан бирга ўзлари билмаган ҳолда ғояларга берилиши натижасида ёшлар орасида турли ҳил салбий ҳолатларнинг кўпаётганлиги, ёшларимиз бўш пайтларини кўпинча телефонлардаги ижтимоий тармоқларга киришга сарфлаши, бунинг натижасида ёшларимизнинг онги ва қалби ўзгариб, таърбиясига салбий таъсир қилаётганлиги, тақиқланган ижтимоий тармоқлардаги ғоялар таъсирига тушиб қолиш каби ҳолатларининг кўпаётганлиги таъкидланди. Учрашув давомида ёшлар ўзларининг бу борадаги саволларига жавоблар олишди.
Тадбир якунида ўқувчи ёшлар томонидан «Ўзбекистон умумий уйимиз» шиори остида тайёрланган дастурида Она – ваттанни ҳамда миллатлараро тотувликни мадх этувчи куй-қўшиқларни ижро этишди.