“Маънавиятли ёшлар ёт ғоялардан йироқ” мавсузида ёшлар билан суҳбат ўткзилди.
2021 йил 11 октябр куни Хўжайли туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари ва ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, Хўжайли тумани ҳокимликнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Г.Нуримбетова, туман Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси Қ.Рейимбаева ва туман Туризм ва спорт бўлими мутахассиси Д.Бекжанов иштирок этишди.
Мактабнинг мураббийлари ва ўқувчилари билан ўтказилган учрашувда тез суратлар билан ўзгариб бораётган, ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда юксак технологиялар, ахборотлашган, глобаллашган даврда мафкуравий таъсир нихоятда ўткир қуролга айланиб бораётганлиги, бу ахборотлар оқимини саралашнинг имконсизлиги, ҳозирги пайтда ғоялар таъсири кучли бўлган ижтимоий рамоқларда дин ниқобидаги тармоқлар кўплиги, ушбу тармоқларга кўпгина ёшларимиз билмай кириб, ғоялар таъсирига берилаётганлиги, шунингдек, ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш каби ҳолатларнинг кузатилаётганлиги, турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош объектига ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланувчилар бўлаётганлиги таъкидланди.