Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрель кунги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги 1064-сон қарори 13-банди ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан бугинги кунда Хўжайли туманида жами 26 та фуқаролар йиғинлари (шундан, 1 та ШФЙ, 7та ОФЙ, 18 та МФЙ) мавжуд. Ҳудуд аҳолиси 2021 йил 1 июль ҳолатига 123803 нафарни ташкил этмоқда.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича ҳудудда жами 36 та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, мазкур сайлов участкаларида 75 нафар (шундан, 20 нафар раислар, 26 нафар раиснинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, 26 нафар раиснинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, 3 нафар фуқаролар йиғинларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари) ходимлар сайлов участкалари раис ўринбосари ва аъзолигига номзоди кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрель кунги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги 1064-сон қарори 13-бандига асосан 2021 йилнинг июль-сентябрь ойларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг сайловда кузатувчилар сифатида иштирок етишлари учун зарур билим ва малакасини ошириш режалаштирилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 21 август кунги 42-ХДФУ-сон топшириқ хати ишлаб чиқилган бўлиб, туман (шаҳар)ларда ўқувларни ташкил этиш учун вазирлик марказий аппарати ва вазирлик ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ходимлари бириктирилган.
Жойларда ташкил этилаётган ўқув семинарлар Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиб-таомиллари, сайловларда овоз бериш қоидалари юзасидан тайёрланган тарқатма материал (слайд, қўлланма)лар асосида ўтказилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 24 август куни Хўжайли тумани ҳокимлиги мажлислар залида (26 нафар) фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда бўлим ходимлари учун ўқувлар ўтказилди.
Семинар тренинг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Ҳ.Норқулов томонидан олиб борилди.