1. Фарзандлар таъминоти учун алимент пуллари ундирилди….

Мажбурий ижро бюроси Хўжайли тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2018 йил
29 январь кунги қарздор, Абдишарипов Алишер Абдисадиковичдан ундирувчи Маткаримова Саёра Гулмуратовна фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун иш хақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд.
Олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор А.Абдишариповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан 29.06.2019 йилда Ўзбекистон Республикасидан чиқиш хуқуқларига вақтинча чеклов қўйилди. А.Абдишариповнинг қарздорлиги мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан огохлантирилган бўлсада, узрсиз сабабларга кўра ижро хужжати ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келган.
Юқоридагиларга биноан қарздор А.Абдишариповга нисбатан мажбурий ундирув харакатлари олиб борилди ва натижада 18.000.000 сум нақ пул ундирилиб ундирувчи С.Маткаримовага топширилди.
Шунингдек, қарздор Абдишарипов Алишердан ундирувчи Маткаримова Саёра фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши ундирувчининг ёзма илтимосномасига биноан, 2021 йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-банди билан тамомланди.

Давлат ижрочилари С.Ж.Калмурзаева, Ф.У.Кудиярова