Бугун 2021 йил 11 август куни Хўжайли тумани «Таскўпир» МФЙда нуронийлар ва мехнат фахрийлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган «Янги Ўзбекистонда обод ва фаравон яшайлик» улуғвор ғоя остида 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», «Тинчлик тотувлик-юксак маънавият», «Экстремизм жамият ривожига хавф»  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар Республика Маънавият маърифат маркази туман бўлими бошлиғи А.Джиенбаев, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими кекса фахрийлар билан ишлаш  ўринбосари Т.Абдихаликов, МК «Ватанпарвар» бўлими, нуроний маҳалла жамғармаси ходимлари,  имом хотиблар қатнашиб ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш уларнинг таълим тарбия олиши, мустақилликнинг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш, байрамни муносиб меҳнат жамоаларида, хонадонларда кутиб олиш. Республика Маънавият маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими, Маърифатчилар тарғиботчилар жамияти аъзоси, туман МИБ фахрийлари ишлари кенгаши раиси Усербай Нуржанов сўзга чиқиб ўз фикрларини билдириб кириб келаётган байрам билан табриклади.