Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3917-сон Қарорига асосан, 2019 йилдан бошлаб, жамоатчилик фикри асосида ташкил этилган тадбирларни молиялаштириш учун туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида йўналтириш тизими йўлга қўйилган.

Мазкур қарорга мувофиқ Молия вазирлиги томонидан «openbudget.uz» ахборот портали ишга туширилди. Ушбу ахборот портал орқали “Фуқароларга бу порталда нафақат бюджет маблағлари тўғрисида, балки солиқ, бюджет сиёсати, давлат ташкилотлари ва турли жамғармалар маблағларининг ишлатилиши ҳақида маълумотларни олиш имконияти яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрель кунги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинди. 2022 йил 1 январдан бошлаб, туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тартиби босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларининг камида 10 фоизи, 2021 йил 1 июлдан 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида тадбирларга сарфланиши кўрсатилган.

 Шунингдек, туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбаларини жамоатчилик фикри асосида йўналтиришингиз, яъни “ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этиб, ўз ҳудидингизни ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши учун таклиф киритиш ва овоз бериш имкониятига эгасиз.Масалан, хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар.

 “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок учун Сиздан биринчи навбатда «openbudget.uz» ахборот порталидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади ва рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз тегишли ҳудудни (туман/шаҳар) белгилайсиз, ҳамда “Ташаббусли бюджет” жараёнида айнан фақатгина шу ҳудуд (туман/шаҳар) бўйича таклиф киритиш имкониятига эга бўласиз ва ҳар бир жараён давомида “Очиқ бюджет”  «openbudget.uz»  ахборот порталида фақат бир маротаба таклиф қолдириши ва бир таклифга овоз бериш имкониятига эгасиз.

Агар сизда “Очиқ бюджет” «openbudget.uz» ахборот порталидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаса, ўз овозларингизни тегишли туман молия бўлимига, низомда кўрсатилган махсус шаклга мувофиқ, ёзма равишда таклифларингизни қолдиришингиз мумкин.

Сиз томонингиздан билдирилган таклиф махсус коммиссия томонидан қай даражада ижтимоий ва иқтисодий мезонларга тўғри келиши бўйича кўриб чиқилади, мазкур мезонларга асосаланмаган таклиф муаллифларига таклиф инобатга олинмаганлиги тўғрисидаги (рўйхатдан ўтган телефон рақамига) қисқа смс-хабар юборилади.

Сиздан, “Очиқ бюджет” «openbudget.uz» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида,  тадбирда фаол иштирок этишингизни ва 2021 йил 1 август кунига қадар ўз таклифларингизни қолдиришингизни  сўраймиз. Хўжайли тумани молия бўлими.  

Мурожаат учун телефонлар: +998615547201,   +998913898800