Хўжайли туманида 2021 йил 6 ойи давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Фармонлари ва ҳукумат қарорлари асосида барча соҳаларда иқтисодий ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Давлат лойиҳаларининг бажарилишига, Давлат молия тизимини ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилишида жавобгарликни янада кучайтириш, хусусий секторни ривожлантиришга, халқни ижтимоий томондан ҳимоялашга, туман ва аҳоли пунктларини ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрь кунги ПҚ-4938-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Хўжайли тумани бўйича маҳаллий бюджетининг 2021 йил  даромадлар режаси жами: 24 млрд.040,8 млн.сўм миқдорида белгиланган. Шундан: 2021 йилнинг 6 ойи учун режа ўзгариши билан 10 млрд.740,6 млн.сўм миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда
12 млрд.858,7 млн.сўмга бажарилиб, яъни бюджетга қўшимча 2 млрд.118,1 млн.сўм миқдорида қўшимча маблағ туширилишига эришилди ва белгиланган режа 119,7 фоизга бажарилди.

Асосий маҳаллий  солиқ турлари бўйича айтадиган бўлсак;

– жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан 933,0 млн.сўм;

– жисмоний шахсларнинг ер солиғидан 2 млрд.731,0 млн.сўм

– тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қаътий белгиланган даромад солиғидан 385,8 млн.сўм маблағ ўндирилди.

Маҳаллий ҳокимият органларининг маҳаллий бюджет маблағларини бошқариш бўйича эркинлигини ошириш, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини кафолатланган молиялаштириш манбалари билан таъминлаш, маҳаллий ҳокимликларни маҳаллий бюджетларни шакллантиришда ва маблағлардан самарали фойдаланишда маъсулиятини ошириш бўйича
2021 йилнинг 6 ойи давомида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил 29 июн кунги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, 2021 йил
24 феврал кунги  туман ҳокимининг 30-б сонли фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ушбу қарор ва фармойишларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида, молия ва солиқ ходимлари томонидан биргаликда ўтказилган мониторинг ва ўрганишлар натижасида 2021 йил 6 ойи давомида Хўжайли тумани маҳаллий бюджетига жами: 675,3 млн.сўм миқдорида қўшимча даромадлар манбаси аниқланди.

Жумладан:

– якка тартибдаги тадбиркорларни жойларга чиқган ҳолда ўрганишлар натижасида рўйхатдан ўтмасдан ва фаолиятини вақтинча тўхтатиб фаолият юритаётган 105 якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш, фаолиятини тиклаш натижасида, бюджетга 123,3 млн.сўм қўшимча маблағ;

– жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини хатловдан ўтказиш натижасида, 251 турар ва нотурар объектларнинг мол-мулкларини Давлат кадастрлар палатаси бошқармаси Хўжайли тумани филиали ва солиқ базасига киритилиши натижасида, бюджетга қўшимча 24,1 млн.сўм даромад;      

– жисмоний шахсларга тегишли бўлган 362 солиқ тўловчиларнинг ерлари хатловдан ўтказилиб, 42,9 млн.сўмллик қўшимча ер солиғи ҳисобланди.

Бозорлар ва савдо комплексларида мавжуд бўлган савдо ўринларини ва деҳқон бозорларидаги савдо ўринларининг сотувчилар билан бандлигини ошириш мақсадида 28 тадбиркорларга тегишли бўлган ва ижарага олинган объектлар ўрганишлар натижасида 14,1 млн.сўм қўшимча даромад манбалари маълум бўлди.

Умумий овқатланиш корхоналари ва унда ишлаётган ходимларни жойларга чиқган ҳолда ўрганишлар натижасида, амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибларга амал қилмасдан хизмат кўрсатаётган умумий овқатланиш объектларида ноқонуний ёлланган ишчи ходимлардан 19 ҳолат ўрганилди ва бунинг ҳисобидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 15,7 млн.сўм қўшимча маблағ ҳисобланди.

Хўжайли тумани маҳаллий бюджети харажатлар қисми аниқланган режага мувофиқ киритилган ўзгаришлар билан жами:87 млрд.388,3 млн. сўмни ташкил этиб, шундан бугунги кунда
85 млрд 92,9 млн.сўм  молиялаштирилди.

Ижтимоий соҳа ташкилотларига 66 млрд.822,2 млн.сўм, шундан: соғлиқни
сақлаш соҳаси ташкилотларига 26 млрд.311,5 млн.сўм, маданият ва спорт соҳаси ташкилотларига 2 млрд.417,3 млн. сўм, мактабгача таълим ташкилотларига 6 млрд.282,3 млн. сўм, умум таълим мактабларига 9 млрд.101,1 млн.сўм, болалар мусиқа ва санъат мактабларига 2 млрд.992,5 млн.сўм, “Баркамол авлод” болалар мактабига 360,8 млн.сўм харажатлар ишлатилди.

 Халқни ижтимоий ҳимоялаш харажатлари учун 17 млрд.603,9 млн.сўм, шундан: икки ёшгача бола парвариши нафақаси учун 6 млрд. 812,1 млн.сўм, ўн тўрт ёшгача бала парвариши нафақаси учун 
5 млрд.236,2 млн.сўм, кам таъминланган оилаларга тўланадиган нафақа учун 3 млрд.5,1 млн.сўм, Нафақа олувчиларга ун ва қолибли нон олиш учун компенсация пули харажатларига
2 млрд. 338,0 млн. сўм,  бир марталик тўлаб бериладиган нафақа пуллари учун 125,0 млн.сўм, ёлғиз бошлиларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун 87,5 млн.сўм  ишлатилди.

Иқтисодиёт соҳаси ташкилотларига 8 млрд.97,9 млн.сўм, шундан: қишлоқ хўжалиги соҳаси ташкилотларига 1 млрд.637,4 млн.сўм, туман ҳудудидаги йўлларни реконструкция қилиш ва кичик таъмирлаш ишлари учун 937,7 млн.сўм, коммунал ривожлантириш учун 188,6 млн.сўм, кўчаларни ёруғлаштириш учун 99,2 млн.сўм, ободонлаштириш бошқармаси ташкилотига 5 млрд.235,1 млн.сўм харажатлар ишлатилди.

          Бошқа соҳа ташкилотлари харажатлари 10 млрд.172,8 млн.сўмдан иборат бўлди. Шундан: давлат бошқарув ташкилотларига 2 млрд.655,8 млн.сўм, ўзини-ўзи бошқарув идораларига (қишлоқ ва макон фуқаролар йиғинлари) 1 млрд.514,6 млн.сўм, туман ҳокимлигининг сақлаш жамғармасига
1 млрд.11,8 млн.сўм, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига 207,0 млн.сўм, Адаптация марказига 28,5 млн.сўмга молиялаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 март кунги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарорига асосланиб, ҳар чорак маҳаллий бюджетнинг прогнозидан орттириб бажарилган қисмининг камида 15 фоизи “Аёллар дафтарига” киритилган аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 132-сонли қарорида туманнинг маҳаллий бюджетларида ҳосил бўлган қўшимча манбаларнинг камида 15 фоизи миқдорида ҳар чоракда “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган.

Ушбу қарорларни бажариш мақсадида 2021-йил Ι чорак давомида ҳосил бўлган
1 млрд. 87,3 млн.сўм қўшимча маблағ ҳисобидан “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 163,2 млн.сўм ва “Ёшлар дафтари”га киртилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 163,2 млн.сўм, жами 326,2 млн.сўм маблағ ажратилди.

2021-йилнинг II чораги учун маҳаллий бюджетнинг аниқланган режаси 5 млрд 675,3 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда маҳаллий бюджетга 6 млрд 706,6 млн.сўм тушумлар амалга оширилиб,
1 млрд 30,8 млн.сўм бюджетга қўшимча даромадлар туширилди. Ушбу қўшимча даромадлар ҳисобидан «Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига камида
15 фоизи ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига камида
15 фоизи  ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Хўжайли тумани молия бўлими бошлиғи                                                   Б.Таженов