Хўжайли тумани «Пирим Эшон бобо жомеъ» масижида тумандаги МФЙ ва ОФЙ ходимлари ҳамда маҳалла имом хатиблари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Қ.Сейитмуратов, Ички ишлар бўлими вакили С.Алламжаров, «Пирим Эшон бобо жомеъ» масижи бош имоми И.Шерниязов ва бошқалар иштирок этишди.
Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июл куни 2021 – 2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида 6255-сон Фармони мазмун-моҳияти билан таништириб, Фармонда белгиланган устувор йўналишга тўхталиб ўтди.
Учрашда маърузачилар сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдиришнинг олдини олиш, жамиятда «жаҳолатга қарши — маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик кенг тарғиб қилиш, шунингдек, бугунги кунда ёшлар ва ўрта ёшдаги эркаклар орасида “турк”, “араб” миллатларига тақлид қилган ҳолда беўҳшов соқол қўяётган эркаклар учраётганлиги, хотин-қизларнинг миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизга хос бўлмаган “ғарб”, “турк”, “араб” ва бошқа миллатларнинг кийиниш маданиятига тақлидининг ошиб бораётганлигин, XXI-аср ахборот технологияларининг ривожланиши натижасида фарзандларимиз турли ҳил тармоқлар орқали олаётган ахборотлари уларнинг онги ва қалбига таъсир қилаётганлиги натижасида ёшлар орасида турли ҳил нохуш холатларнинг учраётганлиги билдирилиб, бу каби холатларга жамоатчиликнинг фикрлари ҳам билдирилса салбий ҳолатларнинг олди олинишига эришилиши таъкидланди.
Шу билан бирга учрашувда яқинлашиб келаётган “Қурбон ҳайти” байрамини оила даврасида кенг нишлонлаш бўйича аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги, шунингдек, ушбу байрамда ялғиз кексалар, ёрдамга муҳтож ва хаста инсонлар холидан хабар олиш лозимлигини билдириб ўтди.