Хўжайли тумани Мустақиллик ва Саманкўл ОФЙда Диний қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими ва туман бўлими, Диний ва жамоат ташкилотлар билан алоқалар бўлими, тарғибот гуруҳи, ва туман Маънавият ва маърифат маркази ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдиришнинг олдини олиш, жамиятда «Жаҳолатга қарши — маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик кенг тарғиб қилиш, шунингдек, бугунги кунда ёшлар ва ўрта ёшдаги эркаклар орасида “турк”, “араб” миллатларига тақлид қилган ҳолда беўҳшов соқол қўяётган эркаклар учраётганлиги, бу эса ўз навбатида вояга етаётган ёшларнинг дунё қараши ва маданиятиша таъсир кўрсатаётганлигини, хотин-қизларнинг миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизга хос бўлмаган “ғарб”, “турк”, “араб” ва бошқа миллатларнинг кийиниш маданиятига тақлидининг ошиб бораётганлигин, XXI-аср ахборот технологияларининг ривожланиши натижасида фарзандларимиз турли ҳил тармоқлар орқали олаётган ахборотлари уларнинг онги ва қалбига таъсир қилиб, уларда меҳр-оқибатнинг йўқолишига, минталитетимизга ҳос ва мос бўлган оиладаги қадриятлар йўқолиб бораётганлиги, шунингдек, мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахслар билан якка тартибда ишлар олиб бориш кераклиги таъкидланиб, бу борада оила-мактаб-маҳалла ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги ҳамда маҳаллада жамоатчиликнинг фикрлари ҳам билдирилса салбий ҳолатларнинг олди олинишига эришилиши билдирилди.