Оила-муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозланган, мустахкам оила барпо этиш фарзандларни халқга ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш ҳар биримизнинг ватан олдидаги катта вазифамиздир

 

Оила кодексида ота-оналар вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгилаб қўйилгани ҳам бу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота-онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилишига асос бўлади.

Бу дегани қанчадан қанча фарзандлар отасиз ёки онасиз улғоймоқда. Хўш, уларга моддий таъминот талим тарбия беришга ким жавобгар?

Афсуски кўпроқ ёшларимиз орасида оилавий ажримларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Суд қарорини сўзсиз ижро этиш асосий вазифамиз, лекин давлатимиз томонидан олиб борилаётган ҳар қадамдаги ўзгаришлар инсон манфаати йўлида бўлганлиги боис, алимент ундируви билан боғлик ҳар бир ижро ишидаги тарафларни имкон қадар яраштирув чоралари кўрилмоқда.

Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, оила маркази бошлиғи, имом-хотиб ва МФЙ ОФЙ ёнидаги яраштирув комиссия вакиллари билан биргаликда кўплаган оилалар яраштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 5 июнь куни ФИБ Нукус туманлараро судининг суд буйриғига асосан қарздор Е.Д дан ундирувчи Е.С нинг фойдасига 3 нафар фанзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши МИБ Хўжайли тумани бўлимга келиб тушган ва шу куннан бошлаб қарздор пуллари ўз вактида тўлаб келган ва ундирувч Е.С билан яраштириш ишлари олиб борилган махала райс ва туман хотин-қизлар қўмитаси раиси билан биргаликда қарздор Е.Д. ундирувч Е.С ларни яраштирилди ва ҳозирги кунда бир оила бўлиб яшаб келмоқда.

МИБ Хўжайли тумани бўлими

 давлат ижрочиси

3-даражали юрист

 С.Ж.Калмурзаева ва А.Утегенов