Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича  2021 йил 18 май куни видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган иккинчи йўналиш – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш бўйича  юқори технологияли тиббий ёрдамга муҳтож беморларга Хўжайли туманига ихтисослашган ёрдам кўрсатувчи мутахассисларни тўғридан тўғри жалб этилди. 2021 йил 1 июнда Қорақалпоғистон Тиббиёт институти мутахассислари О.А.Атаниязова бошчилигида ва Россия Федерациясининг Санкт-Петербург педиатрия тиббиёт Университети проректори Ляхов Иван Дмитриевич,шифокор кардиохирург Нохрин Андрей Валерейвич ва шифокор неонатолог Яковлев Алексей Владимировичлар томонидан 16 нафар туғма юрак нуқсонлари мавжуд бемор болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Келган меҳмонлар болажонларни бугунги “1-июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами билан чин юракдан муборакбод этдилар ва  уларга байрам совғаларини топширдилар.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижаси бўйича  кўрикдан ўтган барча беморларга манзилли даволаниш режаси тузилди, 4 нафар беморга тўғридан тўғри бирламчи тизимдаги оилавий шифокор томонидан  даволанишга  йўлланма берилди.Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.И.Сапаев томонидан йўл харажатлари учун туман ҳокимиятига хат чиқарилди ва 4 нафар беморга  Россия Федерациясининг Санкт-Петербург педиатрия тиббиёт Университети маъмурияти беғараз, бепул операция қилиш таклифини билдирди.

Хўжайли ТТБ бошлиғи .Н.Сапаев.