Бугун 19.04.2021-йили Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани Романов 1-жойда яшовчи Иккинчи Жаҳон Уруши қатнашчиси Гвардиячи Сержант ИСАКОВ НУРУЛЛА отамизнинг ҳолидан Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа Ишлари Бошқармаси бошлиғи О.Қувватов, ҚР МИБ СЧР Бўлими бошлиғи подполковник Л. Холмирзаев, Қорақолпоғистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб қувватлаш министрлиги «Нуронийлар» жамоатчилик кенгаши раиси, министр ўринбосари Т.Абдижапбаров, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҚР минтақавий бўлинмаси бошлиғи К Палванова, ШҒҲО Фахрийлари кенгаши раиси истефодаги подполковник А.Юсупов, Ўзбекистон Республикаси «ВАТАНПАРВАР» ташкилоти Қорақолпоғистон Республикаси кенгаши раиси Қ. Разбеков, ҚР МИБ Фахрийлари ишлари кенгаши раиси захирадаги подполковник П. Ергунисов, Хўжайли тумани Хокими Ўринбосари С. Дурсимбетова, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т. Абдухаликов, Ўзбекистон Республикаси ҚР Хўжайли тумани «ВАТАНПАРВАР» ташкилоти кенгаши раиси Н. Абдреимов, туман Ногиронлар жамияти бошлиғи Б. Есбосинов, Мудофаа вазирлиги фахрийлари Авезов. А, Тлеўимбетов Қ, туман МИБ Бошлиғи подполковник Ш.Фармонов, Мудофаа ишлари бўлимининг ёшларни чақириққача тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи, Республика маънавият маърифат маркази маънавият маърифатчилар тарғиботчилар жамияти аъзоси, Мудофаа ишлари бўлими фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раиси Ўсербай Нуржанов, Жан Кунград маҳалла раиси, 4- Мусиқа мактаби устозлари, 15-ИДУМ МГ ўқувчилари туман ХББ 4,27,40-сонли мактаб устозлари, ўқувчилари ва Қорақалпоғистон Республикаси телевидениеси ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан биргаликда Узбекистон Республикаси Президентининг Қарорларига асосан Ғалабанинг 76-йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш учун «Аждодларни хотирлаш-Муқаддас қадрият» «Эътибор ва ғамхўрлик-Муқаддас бурч» «Хотира бор экан-Миллат барҳаёт»шиорлари остида ва кириб келган рамозон ойи билан табриклаб, совға саломлар беришди ва отахонимиз билан суҳбатлашдик. Суҳбат давомида келган меҳмонлар ва Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбийлар, ўқувчи ёшлар ва устозлари отамизга соғлик саломатлик тилашди концерт дастурлари қуйиб беришди ва отамиз ўз навбатида ҳаммамизга ўзининг оқ фотиҳасини бериб элимизга тинчлик, тукинчилик, омончилик тилаб энди Тинчлик, бахт, саодат бўлсин деб фотиҳасини берди.