Хўжайли тумани Ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида бир қанча тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун 6-апрель Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, доцент, Қорақалпоғистонга меҳнати синган ёшлар устози бир қанча китоблар ва “Хожели” номли китобнинг муаллифи Данияр Беласаров билан “Жипек жолдың дәрбентисең Хожели” номли учрашув кечаси бўлиб ўтди. Кечага Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими рахбари А.Жийенбаев, Туман хокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Айымбетовалар қатнашди. Тадбир қатнашувчилари ўзларининг қизиқтирган саволларини бериб ёзувчи тарафидан тегишли жавоблар олди. Кечага ХТБ га қарашли №4-сонли хамда №11-сонли умум таълим мактаби ва Хўжайли касб-хунар мактаби ўқувчилари фаол қатнашиб кечанинг қизиқарли ва мазмунли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшиб Хўжайли хақида ёзилган қўшиқлардан айтиб берди.