Семинарда Хўжайли туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мутахассиси Ш.Курбанбаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 14 май кунги ПФ-5718-сонли Фармони билан таништириб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги №848-сонли қарорига асосан Хўжайли туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа тадбиркорлар иштирокида тадбиркорликка йўналтириш, уларга тадбиркорлик соҳаси сир-асрорларини ўргатиш бўйича «Тадбиркорлик сирлари» мавзусида семинар тренинг ҳамда мастер класс ташкил қилинди.  Мастер- класс давомида Хўжайли туманидаги Бош вазир қабулхонаси ҳамда Курилиш фаолиятига ихтисослашган «STAIR-RAIL» маъсулияти чекланган жамияти раҳбари  томонидан презентация қилинди ва тадбиркорларга хуқуқий тушунтиришлар берилди.