Бугун 2021 йил 1 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманининг оғир ва чекка ҳудуди ҳисобланган “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Қумжыққын” овул фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, шунингдек, ечимини кутаётган муаммолар билан танишилди.
“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларга “Хўжайли электр таъминоти” корхонаси томонидан янгидан 4 та трансформатор қуриб берилган. Туман ободонлаштириш корхонаси томонидан маҳаллада кўчаларни ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалланинг “Мирас” кўчасидаги ахлат йиғиладиган жой маҳалла фаоллари иштирокида ҳашар уюштирилиб ахлатлардан тўлиқ тозаланди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ходимлари Марям Абдукаримова ва Шавкат Казакбаевлар томонидан мазкур маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар, “маҳаллабай” ишлаш тизими ҳамда маҳаллага бириктирилган масъулларни “Қайд этиш дафтари”ни юритиш тартиби юзасидан маҳалла раиси ва ўринбосарларига тушунтиришлар берилди.
Туманнинг энг оғир ва марказдан узоқликда жойлашган “Қумжыққын” овул фуқаролар йиғинида умумтаълим мактаби олдидаги кўчаларга йўл белгиларини белгилаш, мактаб ва бозорга борадиган автобус қатновини йўлга қўйиш,
50 ўринга мўлжалланган болалар боғчасини қуриш, 1 та сартарошхона ва 1 та ҳаммом қуриш ва кичик деҳқон бозорини қуриш ҳамда марказий кўчага тунги ёритгичлар ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Ушбу мақсадларга маҳаллий бюджетдан зарур маблағлар ажратилган.
Хўжайли тумани ҳокимининг ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Дурсимбетова ҳамда қурилиш ишлари бўйича ўринбосари А.Ниетуллаевларга ободонлаштириш ишларини давом эттиришда маҳаллаларга бириктирилган масъуллар билан ишлаш тартиби ва амалга оширилган ишларни умумлаштирувчи маълумотлар базасини яратиш бўйича зарур тавсиялар берилди.