Қорақалпоғистон Республикаси судлари, қўйи судлар, шаҳар ҳокимлиги, бошқа идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 23 январь куни жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари ва судьялари ҳамда суд ходимлари Хўжайли туманида ўтказилган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган йиғилишда иштирок этишди.
Мазкур йиғилишларда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
Ушбу ўрганишларга Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари, судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, шаҳардаги суд раислари ва судьялар, прокуратура, ИИБ, мажбурий ижро бюроси, адлия, БТПЖ, ДХА, “Мадад” ННТ, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг
23 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туман хокимият биносида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 34 нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 14 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 12 нафари эса ижтимоий-иқтисодий ва 8 нафари бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан, 27 та мурожаатлар оғзаки ва 7 таси ёзма равишда қабул қилинди.
2 та шахсга мурожаатлари юзасидан “Мадад” ННТ томонидан ариза ёзишда амалий ёрдам берилди.
Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 3 та мурожаатлардан 2 та мурожаат бўйича қарздорларга нисбатан МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди; 1 та мурожаат бўйича қарздорлар томонидан тўланиши лозим бўлган (3.051.000 сўмлик) алимент пуллари ундириб берилди.

Шулардан:
– 8,8 % (3) ҳолат суд ижроси ва алимент ундириш билан боғлиқ;
– 3 % (1) пенсия ва нафақа тайинлаш масалалари билан боғлиқ;
– 8,8 % (3) иш билан таъминлаш масаласида;
– 79,4 % (27) ҳолатлар бошқа ижтимоий масалаларга оид.

Жойида ижобий ҳал этилган 14 та мурожаатлар қуйидагилардан иборат:
– 6 нафар шахснинг мурожаат бўйича ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилди;
– 3 нафар шахсга даволаниш учун ордер берилди;
– 2 нафар шахснинг мурожаатига асосан вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун ўз вақтида алимент пулларини тўламаганлиги сабабли қарздорларга нисбатан МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўгрисидаги иши қўзғатилди;
– 2 нафар шахсларга «Мадад» ННТ томидан аризаси ёзиб берилди;
– 1 нафар шахснинг мурожаатига асосан 3.051.000 сўмлик алимент пуллари ундириб берилди.

7 нафар шахснинг мурожаатлари юзасидан аризалари қабул қилиниб, тегишли идора ва ташкилотларга (туман ҳокимлиги ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ҳакозо) топширилди ҳамда уларнинг масъул ходимлари томонидан мурожаат эгалари билан суҳбатлар ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
20 нафар шахснинг мурожаатлари юзасидан ҳукуқий тушунтиришлар берилди.