Мамлакатимиз ривожланишида муносиб хисса қўшайлик!

Мамлакатимизда барча соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу боис давлатимиз томонидан яратилиётган имкониятлардан фойдаланган холда Республикада ислохотларни чуқурлаштириш  ва иқтисодиётни либераллаштириш,  мамлакатимиз экспорт солохиятини ошириш , рақоботни ривожлантириш, халкимиз бантлигини ва бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишларида узларининг муносиб хиссаларини қўшиб  ўзига юкланган жавобгарлик, вазифаларни чин қалбдан бажариш ва давлат статистик ҳисоботларини ўз вақтида топширишлари шулар жумласидандир.

Шунингдек, 2020 йил якуни учун тақдим этиладиган 1-KB шакли (йиллик) давлат статистик ҳисоботини кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2021 йилнинг 26 февралидан кечиктирмай, фермер хўжаликлари 2021 йилнинг 25 февралигача 1-FX shakli (йиллик) давлат статистик ҳисоботини, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2021 йилнинг 2 мартидан 1-NNT шакли (йиллик)  давлат статистик ҳисоботини кечиктирмай туман статистика бўлимига интернет орқали тақдим этишлари шарт.

Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва республика статистика бошқармасининг www.qrstat.uz сайтидан ёки жойлардаги туманлар, шаҳар статистика бўлимларидан  олишларингиз мумкин.

Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз. Ҳисоботларни ўз вақтида топширинг мамлакатимиз ривожланишида сиз ҳам муносиб хисса қўшинг!

 

Хўжайли тумани статистика бўлими

 етакчи мутахассиси И.Ибрагимов

Тел: 61554-15-28.