Хўжайли туманидаги Тадбиркорлар қабулхонасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар
 Хўжайли туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йилда қўйдаги ишлар амалга оширилди.
Биринчи, Тадбиркорларни ишчи гуруҳ (ҳокимлик, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг худудий органлари вакиллари) билан бирга тасдиқланган графикга асос ҳар-куни тадбиркорларнинг  мурожаатлари қабул қилиниб кўриб чиқиш учун ижрога олинди.
Иккинчи, тадбиркорларнинг муаммоларини ечиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натийжасида йил давомида тадбиркорларнинг жами 183 та мурожаати, жумладан бевосита Бош вазир қабулхонаси орқали 81 та, Call-марказ 42 та, сайёр қабул 56 та ва «business.gov.uz» портали орқали 6 та мурожаатлари қабул қилиниб, ижрога олинди.
Учинчи, 2020 йил давомида келиб тушган 183 та мурожаатларда кўтарилаган 213 та масаланинг 167 таси, яни 78,4 фоизини ижобий ҳал этишга эришилди (2019 йилга нисбатан ўсиш суръати 8,6 фоиз). Шунингдек 46 таси (21,6 фоизига) тушунтириш берилди.
Кўриб чиқилган масалаларнинг 154 таси (72,3 фоиз) туман, 50 таси (23,5 фоиз) Қоракалпоғистон Республикаси, 9 таси (4,2 фоиз) республика даражасида кўриб чиқилди.
Тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашда аёллар ва ёшларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада аёллардан келиб тушган 68 та масаланинг 61 таси, яни 89,7 фоизини, ёшлардан келиб тушган 56 та масаланинг 45 таси, яни 80,4 фоизини ижобий ҳал этишга эришилди.
Тўртинчи, Бош вазир қабулхонаси орқали ижро учун юборилган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйган масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан чора кўрилиши юзасидан қабулхонамиз томонидан киритилган 3 та асослантирилаган таклифлар билан ташкилот ва идораларнинг 3 та масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Бешинчи, қабулхонамиз томонидан киритилган ахборотга кўра халқ депутатлари Хўжайли тумани кенгаши сессиясида 1 та сектор раҳбари ҳамда 2 та ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Олтинчи, 2020 йил давомида 520 тадбиркорлар иштирокида 23 та сайёр қабуллар ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабуллардан келиб тушган 66 масаланинг 53 таси, яни 80,3 фоизини ижобий ҳал этишга эришилди.
Еттинчи, 2020 йил давомида оммавий ахборот воситалари орқалий 48 та, яни марказий телеканаллар 1 та, маҳаллий телеканаллар 2 та, газета ва журналлар 4 та, радио эшиттиришлар 8 та, ижтимоий тармокларда 18 та, расмий веб-сайтларда 15 та чиқишлар амалга оширилди.
Саккизинчи, Бош вазир қабулханаси ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши билан биргаликда кабулхонага келиб тушаётган тадбиркорларнинг мурожаатларида кўтарилаётган масалалар ҳамда тизимли муаммолар таҳлил қилиниб, муаммоларнинг ечими бўйича 12 та таклифлар ишлаб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Бош вазир қабулхонаси ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашига киритилди.
Тўққизинчи, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни  жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қабулхона ваколати доирасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши натийжасида 16 та (Аёллар кесимида 8 та янгидан, 2 та фаолияти тўхтаб қолганлари тикланиши. Ёшлар кесимида 5 та янгидан, 1 та фаолияти тўхтаб қолганлари тикланиши.) иш ўринлари яратилди.
Хўжайли туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Нурали Есназаров