Оила-муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозланган, мустахкам оила барпо этиш фарзандларни халқга ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш ҳар биримизнинг ватан олдидаги катта вазифамиздир.

Конституциямизнинг 64-моддасига асосан ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Бу шунчаки гап эмас, фарзандлар учун ғамхўрлиқ қилиш мажбуриятнинг қонуний асоси хисобланади.

Шунингдек, Оила кодексида ота-оналар вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгилаб қўйилгани ҳам бу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота-онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилишига асос бўлади.

Бу дегани қанчадан қанча фарзандлар отасиз ёки онасиз улғоймоқда. Хўш, уларга моддий таъминот талим тарбия беришга ким жавобгар?

Афсуски кўпроқ ёшларимиз орасида оилавий ажримларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Суд қарорини сўзсиз ижро этиш асосий вазифамиз, лекин давлатимиз томонидан олиб борилаётган ҳар қадамдаги ўзгаришлар инсон манфаати йўлида бўлганлиги боис, алимент ундируви билан боғлик ҳар бир ижро ишидаги тарафларни имкон қадар яраштирув чоралари кўрилмоқда. Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, оила маркази бошлиғи, имом-хотиб ва МФЙ ёнидаги яраштирув комиссия вакиллари билан биргаликда кўплаган оилалар яраштирилди.

Ота ўз фарзандлари учун ўзининг яшаб тўрган уй жойин берди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 21 май куни ФИБ Нукус туманлараро судининг суд буйриғига асосан қарздор И.Елмуратовдан ундирувчи Г.Кытайбекованинг фойдасига 2 нафар фанзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши МИБ Хўжайли тумани бўлимга келиб тушган ва шу куннан бошлаб қарздор ва ундирувчининг яраштириш ишлари олиб борилган қарздор томонидан икки фарзанди учун ўзининг яшаб турган уй жойини берган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг октябр ойида Фукаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор М.Аметов ундирувчи Н.Сабуроваларни яраштириш ишлари олиб борилди, лекин афсуски ярашиш имкони бўлмади, алимент қарздорлиги мавжуд бўлганлиги сабабли қарздорга нисбатан ЎзР МЖтК нинг 474-моддасига асосан Хўжайли тумани маъмурий суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

        

Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими давлат ижрочиси 3-даражали юрист С.Ж.Қалмурзаева