Хўжайли тумани ИИО Пробация гуруҳи Сизга, 2020 йил 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Пробация хизмати ахборот тахлил бўлими бошлиғи подполковник Д.Хужамов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Пробация бўлими бошлиғи подполковник У.Курбанбаева, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғининг 1-ўринбасари майор Р.Таджибаев, тумани ИИБ бошлиғининг  ҲПБ масалалари бўйича ўринбасари подполковник О.Нураддинов, Хўжайли тумани хокимининг 1-ўринбосари А.Султанов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Пробация бўлими катта инспектори психологи капитан Д.Чжен, ва Хўжайли тумани ИИБ ТваЭҚКБ катта инспектори майор С.Алламжаровлар билан хамкорликда Хўжайли тумани ИИО Пробация гурухи назорати остида турган ЖИБ Хўжайли тумани судининг 2017-йил 26-октябрь кунги хукими бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси  2-қисми “б,д,е,з” бандлари ва
223-моддаси 2-қисми “б” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 3,8-бўлими,
61-моддаси тартибида 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖИБ Қўнғирот тумани судининг 2019-йил 29-январь кунги ажрими билан ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмаган
3 йил 4 ой  29 куни ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаш йўли билан аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган Х.Г ҳамда ЖИБ Хўжайли тумани судининг 2019-йил 19-февраль кунги хукими бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси  2-қисми “а,б,е,з,и” бандлари ва
168-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.  ЖИБ Қўнғирот тумани судининг 2020-йил 17-июль кунги ажрими билан ЖКнинг 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмаган 3 йил 4 ой  7 куни ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаш йўли билан аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган А.Нлар билан учрашувлар ташкил этилиб, улар томонидан қайта жиноят содир этишнинг олдини олишда, таълим ёки иш билан бандлигини таминлаш, оилавий аҳволи ва оиласидаги муҳит, соғлиғи ҳолати, ижтимоий муаммолари, ҳуқукий муаммолари бўйича амалий кўмак кўрсатиш мақсатида профилактик сухбат ўтказилди. Уларнинг муомалари тингланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига етказилган ҳолда, ижроси назоратга олинди.

Хўжайли тумани ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори катта лейтенант А.С.Бекниязов