Жорий йилнинг 30-сентябр куни Хўжайли тумани ХТБ га қарашли  35 сонли  мактабда   1 октябр Устозлар ва мураббийлар байрам арафасида. “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида ўқитувчилар ўртасида видеоролик танлови ташкил этилди. Танловда туман ҳокимининг маслахатчиси Б.Айымбетова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Джиенбаев, Хўжайли тумани “Хожели хақыйқати” газетаси матбуот ҳизмати Ф.Утемуратов, туман ҳокимлигининг ахборот ҳизмат кўрсатиш ҳодими С.Ибрагимов,  ХТБ филология фанларининг методисти М.Даулетова, Хўжайли тумани ахборот ресурс бўлими маркази билан биргаликда кўрик танловни бахолаб бордилар. Тил-миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммолар воситаси, балки халқнинг     маъданияти урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихи, турли халқларнинг тилларига ҳурмат, ўзаро мулоқатлар, тилларнинг сақланиб қолиши учун бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги, айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фаҳрланиб яшайди. Тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишимиз зарурлиги борасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида видеороликлар номойиш этилди. Кўрик танловда 1-ўринни,   1 сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси-Сабирова Феруза. 2-ўринни, 18 сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси-Ешниязов Жалоладдин.  3-ўринни, 28 сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси-Алауаддинова Наржанлар эгаллади. Танлов якунида туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва қиммат баҳо совғалар топширилди. 1 октябр “Устоз ва мураббийлар” байрами билан ўқитувчиларни табриклаб, фаол иштирок этган барча ўқитувчиларга туман хокимлиги томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.